Француз олимлари томонидан тахминан 90 минг йил аввал яшаган одам излари топилди. Қолдиқлар Марокашдаги пляжлардан бирида аниқланди. Ушбу қолдиқлар Шимолий Африка ва Жанубий Ўрта ер денгизи ҳудудларида топилган энг қадимий излардан биридир.
Топилган излар қумли пляжга том маънода босилган 85 та яхши сақланиб қолган ялангоёқ излардан иборат. Тадқиқотнинг етакчи муаллифи, Жанубий Бриттани университетидан Моунсеф Цедратининг айтишича, биринчи из 2022 йилда аниқланган. Тўғри, ўша пайтда олимлар унинг одам оёғига тегишли эканлигига ишонишмаган. Бироқ, қирғоқ чизиғини синчковлик билан таҳлил қилганда, улар иккита бутун излар занжирини аниқлашга муваффақ бўлишди.
Олимларнинг фикрича, изларни камида беш киши қолдирган. Улар орасида болалар, ўсмирлар ва катталар ҳам бор эди.
Пляжнинг гил конлари билан қопланган қояли платформада жойлашганлиги сабабли излар яхши сақланиб қолган. Лойда излар қолган, кейин тўлқинлар уларни қум билан қоплаган. Оптик стимуляция қилинган луминесанс усули ёрдамида топилманинг ёшини аниқлаш мумкин эди. Унинг шарофати билан артефактларнинг ёшини кварц минераллари ёшига қараб, улар охирги марта қуёш нурига тушганини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш мумкин, деб ёзади Scientific Reports журнали. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши