Фото: Google Images
Олий Рада депутатлари Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни яна 90 кунга — 13 майга қадар узайтириш ҳақидаги фармонини маъқуллади. Владимир Зеленский тегишли фармонни бир кун аввал, 5 февраль куни ҳукумат кўриб чиқиши учун тақдим этганди.
Украинанинг “Страна” нашри хабарига кўра, ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик тўғрисидаги фармонни 355 депутатдан 335 нафари қўллаб-қувватлаган, 20 нафар депутат бетараф қолган, қаршилар йўқ.
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик Россия қўшинлари мамлакатга бостириб кирган кунда — 2022 йил 24 февралда жорий этилганди. Ушбу чора-тадбирлар тўққиз марта узайтирилди, охирги марта 2023 йил ноябрь ойида ҳарбий ҳолат узайтирилган.
2024 йил март ойида Украинада президентлик ва парламент сайловлари ўтказилиши керак эди, бироқ мамлакат конституциясига кўра, ҳарбий ҳолат шароитида уларни ўтказиш мумкин эмас. Владимир Зеленскийнинг ўзи эса украиналикларнинг кўпчилиги бундай шароитда овоз беришни “хавфли ва маъносиз” деб ҳисоблашини айтиб, сайлов ўтказишдан бош тортди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши