Фото: Сергей Киселев
Россиялик аёлларга Украинадаги урушда ҳалок бўлган эркакларга турмушга чиқишга рухсат берилади. Шу ҳақдаги қонун лойиҳаси Давлат Думасига депутатлар томонидан киритилди.
«Агар эркак ва аёл камида уч йил бирга яшаган бўлса ёки камида бир йил яшаб, бола орттирган ва умумий хўжалик юритган бўлса, никоҳ муносабатлари факти суд томонидан аниқланиши мумкин», дейилади ҳужжатда.
Муаллифлар фикрига кўра, «никоҳ муносабатлари» фактини тан олиш тўғрисида қарор қабул қилишда суд уларнинг пайдо бўлган (бошланиш) вақтини аниқлаши керак. Шунда суд қарори никоҳнинг расмий тузилишига тенглаштирилади. Кейинчалик, никоҳ ҳақидаги маълумотлар Фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ягона давлат реестрига киритилади.
Шу аснода Украинадаги урушда ҳалок бўлган эркаклар билан норасмий равишда яшаган аёллар «ўлимдан кейинги никоҳ» билан бирга мерос ҳуқуқини ва ваъда қилинган барча тегишли тўловларни олади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши