15:55 / 07.02.2024
480

Россия Украинага оммавий ракета зарбалари берди

Россия Украинага оммавий ракета зарбалари берди
Фото: Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати
Россия ҳарбийлари 7 февралга ўтар кечаси Украина шаҳарларига йирик ракета ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда The Moscow Timeс хабар берди.

Ракеталар Россиянинг Мурманск вилоятидаги Оленя аэродромидан ҳавога кўтарилган бир нечта Ту-95 самолётлари томонидан учирилган. Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган. Ракеталарнинг бир қисми Киев томон йўналтирилган.

“Украина пойтахтида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушган ва бир нечта портлаш овозлари қайд этилган”, — дейди шаҳар мери Виталий Кличко.

“Киев устидан ва унинг яқинида жами 20 га яқин қанотли ракеталар уриб туширилди, — дейди Киев вилояти ҳарбий администрацияси раҳбари Сергей Попко.

Уриб туширилган ракеталарнинг қолдиқлари тушиши натижасида Днепрдаги иккита юқори волтли линия шикастланган. Шу сабабли Днепрнинг чап қирғоғида яшовчиларнинг бир қисми электр таъминотисиз қолган. Шунингдек, иссиқлик таъминоти линияси ўчирилган. Киевнинг Голосеевский туманида ракета қолдиқлари қулаши оқибатида турар-жой биносида ёнғин келиб чиққан.

“Тўққиз киши жароҳат олган. Голосеевский туманидаги кўп қаватли уйда яшовчи олти киши касалхонага ётқизилган. Улар орасида ҳомиладор аёл ҳам бор”, — дейди Кличко.

Харьковда ҳам портлашлар содир бўлган, қурбонлар йўқ. Бундан ташқари, Россия ҳарбийлари Николаевга дронлар ва ракеталар билан ҳужум қилган, 20 га яқин турар-жой биноси шикастланган, бир киши вафот этган.

“РБК-Украина” хабарига кўра, Лвов вилоятидаги ракета Польша йўналишида учган ва чегарадан 20 километр узоқликда 180 даражага бурилган. Польша уни тутиб олиш учун Ф-16 қирувчи самолётларини ҳавога кўтарган.

Россия қўшинлари мунтазам равишда Украина шаҳарларига ракета ҳужумларини уюштирмоқда. Жорий ҳужум декабрь охиридан бери бешинчи ҳужум бўлди. Россия ўзининг аввалги йирик зарбасини 23 январь куни амалга оширган. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Украинага оммавий ракета зарбалари берди