20:26 / 07.02.2024
218

Словения Россияга қарши санкцияларни самарасиз деб ҳисобламоқда

Словения Россияга қарши санкцияларни самарасиз деб ҳисобламоқда
Фото: Google Images
Словения ташқи ишлар вазири Таня Фаён Ғарб томонидан Россия Федерациясига нисбатан жорий этилган санкциялар етарли даражада самарали эмаслигини тан олди. Бу ҳақда вазир РНД нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Европа Иттифоқи санкциялари етарлича кучга эга эмас: биз санкцияларни янада самаралироқ қилиш учун кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак, деб ўйлайман. Санкциялар Владимир Путин жабр кўрадиган тарзда ишламаяпти. ЕИ давлатлари санкцияларни кучайтириши керак. Россия маҳсулотлари ўрнига бошқа муқобил маҳсулотларни топиш бўйича кўпроқ ҳаракат қилишимиз зарур”, — деди Фаён. Шу билан бирга, у “Россия ҳарбий машинасини тўхтатиш учун янги чоралар топиш” кераклигини ҳам таъкидлади.

Худди шундай фикрни аввалроқ Украинанинг Коррупцияга қарши миллий агентлиги санкциялар бўлими бошлиғи Агия Загребелская ҳам билдирган эди. Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари ҳозирча самарасиз бўлиб қолмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё