Фото: Google Images
ҲАМАС ҳаракати АҚШ, Қатар ва Миср воситачилигида ишлаб чиқилган Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича 3 босқичли Париж режасини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ҲАМАС бу режага “ижобий руҳда” муносабат билдириб, анклавда тўлиқ ўт очишни тўхтатиш, асирлар ва вафот этганларнинг жасадларини алмашиш ва Ғазо секторини тиклашни маъқуллаган.
Миср хавфсизлик хизматларидаги манбаларнинг агентликка маълум қилишича, ҲАМАС мослашувчанликни намойиш этган.
“Якуний формула бўйича имкон қадар тезроқ келишувга эришиш учун таклиф этилаётган режанинг барча тафсилотларини манфаатдор томонлар билан муҳокама қиламиз”, — деди Миср Давлат ахборот хизмати раҳбари Диаа Рашван.
Аввалроқ Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ал Соний Ғазодаги сулҳга ҲАМАСнинг муносабати ижобий эканини айтган эди. Унинг қайд этишича, ҲАМАСнинг жавоби Исроилга етказилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши