Украина ёрдамнинг қисқариши фонида можаронинг муҳим нуқтасида турибди. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости "Bloomberg" нашрига таяниб.
Жо Байден Нью-Йоркдаги маблағ йиғиш маросимида Украина иттифоқчилари Киевни ташлаб кетаётганидан хавотир билдириб, Украина можаронинг ҳал қилувчи палласида эканини таъкидлади.
"Биз нима қиляпмиз? Чекиняпмизми?" – дея шикоят қилди Америка раҳбари.
Душанба куни АҚШ Сенати чегара хавфсизлиги, Украина ва Исроилга ёрдам учун пул ажратишни бирлаштирадиган қонун лойиҳасини тақдим этди. Умуман олганда, қонун лойиҳаси 118,28 миллиард доллар ажратишни таклиф қилади, шундан 60,06 доллари Киевни қўллаб-қувватлаш учун.
Шу билан бирга, чегара хавфсизлигини таъминлаш учун 3 баравар кам – 20,2 миллиард доллар сарфлаш режалаштирилмоқда. Президент Жо Байден қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашини билдирди ва Конгрессни уни имкон қадар тезроқ қабул қилишга чақирди.
Бироқ таклиф этилаётган қонун лойиҳаси республикачи сиёсатчиларнинг қаттиқ танқидига учради. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп айтганидек, бу “даҳшатли” қонун лойиҳасига фақат аҳмоқ ёки радикал чап қанот демократ овоз беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши