“Россия Сегодня” медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселев Россия президенти Владимир Путиннинг америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюси журналистика ва сиёсат тарихида қолишини айтди.
Карлсон Москва вақти билан жума куни кечқурун ўз веб-сайтида Путин билан суҳбатни эълон қилди, сўнг уни Х ижтимоий тармоғи ва Youtubeда жойлаштирди. Тахминан 11 соат ичида интервьюни кўришлар сони Твиттерда 90 миллиондан, Youtubeда эса 3,8 миллиондан ошди. Интервью Кремль сайтида ҳам чоп этилган.
“Албатта, бу интервью тарихий ҳодиса, албатта у журналистика ва сиёсат тарихида қолади”, деди Кисельёв.
Ушбу интервьюни Киселев "фуқаролик жасорати" деб атади, чунки Америка ва Ғарб жамиятида айни дамда журналист Такер Карлсонга нисбатан қўзғатилаётган нафрат даражасини баҳолаб бўлмайди.
“Интервью олдидан қилинган чақириқларга қараганда, ЕИ журналистга қарши санкциялар ҳақида гапира бошлади, АҚШда эса уни “фойдали аҳмоқ” деб аташди (Хиллари Клинтон), Карлсоннинг ушбу жасоратли ҳаракатини кечиришмайди. Кўрамиз Ғарбнинг жавоби қандай бўлади. Умид қиламанки, унда қарғишлардан бошқа нарса ҳам бўлади”, — дея қўшимча қилди Киселев.
“Россия Сегодня” медиа-гуруҳи бош директори Карлсон ҳеч нарсага қарамай ўз ишини профессионал даражада бажарганини ва АҚШ манфаатларидан келиб чиқиб иш тутиши билан ўзини ҳақиқий америкалик эканлигини исботлаганини таъкидлади.
"У америкаликларга АҚШ расмийларининг америкалик солиқ тўловчиларнинг пулларини Россия билан урушга сарфлаш ҳақидаги қарорлари аҳмоқлигини тушунарли тарзда кўрсатишга ҳаракат қилди. Путин интервьюда айтганидек, америкаликлар прагматик одамлар", - деди Киселев.
Унинг таъкидлашича, журналист, гарчи бу унинг учун осон бўлмаса-да, Россия президентининг фикрларини диққат билан кузатиб борган. Одатда "америка телекўрсатувларида соддалаштирилган иборалардан фойдаланилади, аммо Путиннинг нутқи Америка цирки учун жуда мураккаб эди".
Киселевнинг таъкидлашича, Карлсон Путин таклиф қилган суҳбат услубини ҳурмат билан қабул қилган ва ўзини жуда хотиржам ва профессионал тутган. Чунки журналистнинг мақсади ўзини кўрсатиш эмас, балки суҳбатдошни тўғри кўрсатишдир. Путин, бундай суҳбат Америка аудиторияси учун ортиқча юк бўлишини билар эди, лекин президент улар даражасига тушмади, аксинча, у суҳбатни янада мураккаброқ даражага кўтарди.
"Карлсон хушмуомала эди, бу жуда яхши, ҳаммаси ортиқча шов-шувсиз ўтди. Бу эса журналист ва Путин ўртасида ўзаро тушуниш шаклланганини англатади. Бунга уларнинг иккаласи ҳам ҳисса қўшишди", - деди Киселев.
Президент ҳар доимгидек, бошқа интервьюларда, матбуот анжуманлари, мақолалар ва дунё етакчилари билан суҳбатларда ўз тушунчасини, Россия позициясини тушунтиришга ҳаракат қилди. Лекин бу сафар у ўз нутқини соддалаштиришга, енгиллаштиришга уринмади. Чунки унинг сўзлари аслида сиёсатчиларга эмас Америка ва Европалик интеллектуалларга қаратилган. Байден, Шольц ва Макронлар буни англашга қодир эмас. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши