
Фото: ТАСС
Россия Марказий сайлов комиссияси (МСК) 15—17 март кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган Россия президенти сайлови учун бюллетен матнини тасдиқлади.
2008 йилдан бери биринчи марта сайлов бюллетенида атиги тўрт нафар номзод бўлади. Сайлов бюллетенига амалдаги президент Владимир Путиндан ташқари «Янги одамлар» партиясидан Владислав Даванков, Россия Либерал-демократик партиясидан Леонид Слуцкий ва Россия Федерацияси Коммунистик партиясидан Николай Харитонов киритилган.
Сайлов бюллетенида номзодлар алифбо тартибида жойлаштирилган бўлиб, улар қаерда ва ким бўлиб ишлаётгани, номзоди кимлар томонидан кўрсатилгани каби маълумотлар бор. Агар номзод ўзининг партия аъзоси эканини кўрсатган бўлса, сайлов бюллетенида партиянинг номи ва номзоднинг партиядаги мақоми кўрсатилган.
Ҳар бир номзодга сайлов бюллетенининг тенг қисмлари ажратилган. Шу билан бирга, Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путин бошқа номзодлар орасида сезиларли даражада ажралиб туради: у ҳақидаги маълумотлар икки қаторда, қолганлари ҳақида эса саккиз-тўққиз қаторда жойлашган. Бунга Meduza нашри эътибор қаратди.
МСК аллақачон 2018 йилги сайловларда Владимир Путин ажралиб турадиган сайлов бюллетенидан фойдаланган эди. Шунда комиссия раҳбари Элла Памфилова «ҳамма нарса қонун бўйича аниқ» деди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар