
Германия канцлери Олаф Шольц Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида ўзига жуда ўхшаш америкалик демократ сенатор Крис Кунс билан тушган суратини жойлаштирди.
“Қиёфадошимни яна кўриш жуда ёқимли”, деб ёзди Шольц.

Скриншот: Х ижтимоий тармоғи
АҚШ Конгресси сенатори эса ўз профилига ушбу суратни қўйиб, немис тилида шундай изоҳ қолдирди: “Ким аслида ким?”
8 февраль куни Германия канцлери АҚШга ташриф билан келди ва 9 февраль куни у АҚШ президенти Жо Байден билан учрашиши режалаштирилган. Ушбу ташриф арафасида Олаф Шольц Германиянинг ёлғиз ўзи Украинага ёрдам бера олмаслигини айтиб ўтганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар