Фото: Aamaj news
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик кенгаши сўнгги ҳисоботида “Толибон” “Ал-Қоида” билан алоқаларини сақлаб қолгани ва “Ал-Қоида” Афғонистонда саккизта янги ўқув маркази ташкил этгани ҳақида маълум қилди.
Хавфсизлик кенгаши ҳисоботида Афғонистоннинг Ғазни, Лағмон, Парвон ва Урузгон вилоятларида “Ал-Қоида”нинг тўртта лагери ташкил этилгани, террорчи ташкилот Панжширда ҳам қурол-яроғ омборини очгани айтилади.
Ушбу ҳисоботга кўра, “Ал-Қоида” аъзоси Ҳаким ал-Масри Афғонистоннинг Кунар вилоятида “Покистон Толибони” аъзолари учун бошпана тайёрлаш ва худкушлик ҳужумларини ўргатиш билан шуғулланади. Ҳисобот давомида, шунингдек, “Толибон” ва “Ал-Қоида” ўртасидаги алоқалар ҳалигача яқин экани, бу гуруҳ Афғонистонда “Толибон” назорати остида “барқарор” режимда ўзини сақлаб қолишга муваффақ бўлгани айтилди.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг таъкидлашича, “Толибон”нинг “Ал-Қоида” фаолиятини чеклашга уринишлари “Толибон” ва бу гуруҳ ўртасида келишмовчиликларга олиб келган.
Бироқ ҳисоботда айтилишича, “Ал-Қоида”нинг Афғонистонда қолган аъзолари кенг кўламли ҳужумларни режалаштириш ва уюштиришга қодир эмас. “Ал-Қоида”нинг Афғонистонда “Толибон” билан тарихан яқин бўлган юқори мартабали раҳбарлари сони ўндан кам. Ҳисоботда 6 нафар “Ал-Қоида” аъзоси қолганларга қўшилиш учун Шарқий Афғонистонга кўчирилгани ҳам билдирилди.
Хавфсизлик кенгаши, шунингдек, Афғонистоннинг Лағмон, Кунар, Нангарҳор, Нуристон ва Парвон вилоятларида “Ал-Қоида”нинг бешта мадрасаси фаолият юритаётганини ёзган.
Бошқа томондан, ҳисоботда “Покистон Толибони”нинг бир қанча ҳужумлари Афғонистон ичидан қўллаб-қувватлангани, уларнинг айрим қўмондонлари “Толибон”дан ёрдам олаётгани айтилади.
Хавфсизлик кенгашининг қўшимча қилишича, “Ал-Қоида” “Покистон Толибони”ни жиҳоз ва қурол-яроғ билан таъминлашдан ташқари, гуруҳ кучларини хорижда амалиётлар ўтказишга ўргатишда ҳам ёрдам берган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлади
Нима учун Лос-Анжелес ёнмоқда?
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди