Фото: Reuters
Халқаро жиноий суди (ХЖС) прокурори Карим Хоннинг айтишича, прокуратура Исроилнинг Фаластин ҳудудидаги (Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда) эҳтимолий жиноятларини Рим статутига мувофиқ фаол равишда тергов қилмоқда.
Рим статутига кўра, ХЖС геноцид, инсониятга қарши жиноятлар, уруш жиноятлари ва тинчликка қарши жиноятлар тергови бўйича юрисдикцияга эга. Давлатлар иштирокидаги ишларни кўриб чиқадиган Халқаро суддан фарқли ўлароқ, ХЖС уруш жиноятлари ёки инсониятга қарши жиноятларда айбланган шахсларга қарши ишларни ҳам кўради.
«Барча урушларнинг қоидалари бор ва қуролли можароларга нисбатан қўлланиладиган қонунлар уларни бўш ёки маъносиз қиладиган тарзда талқин этилмаслиги керак. Бу менинг ўзгармас позициям. Ўтган йили Рамаллоҳдаги (Иорданиянинг Ғарбий соҳилидаги шаҳар) ҳодисадан кейин Исроилнинг хатти-ҳаракатларида сезиларли ўзгаришларни кўрмадим... Менинг идорам содир этилгани айтилаётган барча жиноятларни фаол равишда тергов қилмоқда. Қонунни бузганлар жавобгарликка тортилади», деб Хон сўзларини келтирди «Коммерсант».
Прокурор, шунингдек, Ғазо секторининг жанубий чегарасида жойлашган Рафаҳнинг бомбардимон қилингани ва Исроилнинг шаҳарга қуруқликдан бостириб киришига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақидаги хабарлардан хавотирда эканини айтди. У, шунингдек, ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилишга чақириб, бу масала ҳам ХЖС терговининг муҳим соҳаси эканини таъкидлади.
2023 йил 29 декабрда Жанубий Африка Халқаро судга Исроилга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди. Жанубий Африка расмийларига кўра, ҲАМАС ҳужумидан кейин Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари «геноцид характерига эга» ва «БМТ Геноцид конвенциясидаги асосий мажбуриятларни» бузади. 2024 йил 26 январда суд муваққат қарори билан яҳудий давлатига Ғазо секторида геноциднинг олдини олиш чораларини кўришни буюрди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?
Украинада энг кенг тарқалган жиноят: Армиядан қочиш!
Путин ва Трамп қачон учрашиши мумкин?
Истеъфодаги подполковник: Украина ҳарбийлари ярадор хизматдошларини ташлаб, қочиб кетишди
АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлади
Нима учун Лос-Анжелес ёнмоқда?
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?