Фото: Bloomberg
Миллиардер Илон Маск америкалик республикачи сенаторлар ишлаб чиққан лойиҳага қарши чиқиб, Россияни Украинада енгиш мумкин эмаслигини айтди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Tesla компаниясининг бош ижрочи директори Маск тегишли баёнотини Х Spaces форумида айтиб ўтган. Муҳокамаларда Россиянинг Украинага ҳужумига қарши курашни давом эттиришда қўшимча ёрдам кўрсатишни назарда тутувчи Сенат лойиҳасига қарши чиққанлар қатнашган.
Буни штатларнинг бир қанча таниқли вакиллари ҳамда Республикачилар партиясидан президентликка собиқ номзод Вивек Рамасвами ҳам қўллаб-қувватлаган.
Илон Маск Украинада Россия муваффақиятсизлигини кутаётганларни “туш кўраётганлик”да айблаган. Миллиардерга кўра, сарфланаётган харажатлар Украинага ёрдам бермайди, урушни узайтириш эса Украинага фойда келтирмайди.
Асосий эътироз АҚШ ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётган мамлакатларга ажратмоқчи бўлган 95 миллард доллар борасида кетмоқда. Бу пакетнинг 60 миллард доллари Украина мудофааси учун, қолган 35 милларди эса Исроил ва Тайвандаги ҳарбий операциялар ҳамда Ғазога гуманитар ёрдам учун ажратилиши керак.
Илон Маск юқоридаги фикрларини Х тармоғида ҳам илгари сурган. У Украинанинг урушда ғалаба қозониш қобилиятига шубҳа билдириб, Украина президенти Владимир Зеленскийнинг таъминот борасидаги сўровларини масхара қилган.
Ўз нутқида Илон Маск SpaceX Украинага Starlink интернет хизматини тақдим этаётганини, бу Россия босқинидан кейин мамлакат коммуникациялари учун муҳим аҳамиятга эга бўлишини таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?
Украинада энг кенг тарқалган жиноят: Армиядан қочиш!
Путин ва Трамп қачон учрашиши мумкин?
Истеъфодаги подполковник: Украина ҳарбийлари ярадор хизматдошларини ташлаб, қочиб кетишди
АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлади
Нима учун Лос-Анжелес ёнмоқда?
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?