Фото: Google Images
Исроилнинг “Моссад” разведка ва контрразведка хизмати раҳбари 13 февраль куни мисрлик ва америкалик ҳамкасблари билан Ғазода сулҳ таклифи бўйича музокаралар олиб бориш учун Қоҳирага борди.
Исроилга кўра, айни дамда бу музокаралар жуда муҳим, чунки томонлар орасида муносабатлар таранглашган. Бу ҳақда Arab news нашри хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Қоҳирада “Моссад” етакчиси Девид Барнеа Марказий разведка бошқармаси бошлиғи Уилям Бернс билан учрашади. Музокара мавзуси жиддий бўлгани боис у ёпиқ шаклда бўлиб ўтади.
Миср пойтахтида Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ал-Тани музокараларга қўшилиши хабар қилинган. У айни пайтда Қатар бош дипломати ҳисобланади ва Ғазо бўйича олдинги сулҳ шартномаларида воситачилик қилган.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазонинг жанубидаги Рафаҳ шаҳрига армия киритиб, 1,4 миллионга яқин ғазоликлар тўпланган нуқтада кескин жанглар ташкил этиш ва ҲАМАСни йўқ қилиш сиёсатини давом эттиришини маълум қилгандан сўнг, музокаралар учун эҳтиёж кучайди. Ҳужумлар фаоллигини камайтирмаётган Исроил ўз ҳаракатларини юзлаб Исроил фуқаролари ҲАМАС қўлида қолаётгани билан изоҳламоқда.
“Моссад”га кўра, ҲАМАС аскарлари 7 октябрдаги ҳужум пайтида 250 га яқин исроилликни асирга олган. Ноябрь ойидаги сулҳдан кейин эса Ғазода 130 га яқин исроилликлар гаровда қолгани айтилади. Улардан 29 нафари ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирга қадар камида 28,340 киши — асосан аёллар ва болалар Исроилнинг Ғазодаги тинимсиз бомбардимонлари ва қуруқликдаги ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?
Украинада энг кенг тарқалган жиноят: Армиядан қочиш!
Путин ва Трамп қачон учрашиши мумкин?
Истеъфодаги подполковник: Украина ҳарбийлари ярадор хизматдошларини ташлаб, қочиб кетишди
АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлади
Нима учун Лос-Анжелес ёнмоқда?
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?