date
views 148

Истанбул 2023 йилда рекорд даражадаги хорижий сайёҳни қабул қилди

Истанбул 2023 йилда рекорд даражадаги хорижий сайёҳни қабул қилди
Фото: Google Images
Туркия Маданият ва туризм вазирлиги статистик маълумотларига кўра, 2023 йил охирига келиб Истанбулга келган хорижий сайёҳлар сони 17 миллиондан ошди. Бу ўтган йилга нисбатан 8,4 фоизга кўпдир.

Россия Истанбулга сайёҳлар оқими бўйича биринчи ўринни эгаллади, шаҳарга 1,99 миллион руслар ташриф буюрган. Иккинчи ўринда Германия – 1,28 миллион, учинчи ўринда эса бир миллиондан ортиқ сайёҳ билан Эрон жойлашган.

Шунингдек, кучли ўнталикка АҚШ (853,8 минг), Буюк Британия (701,4 минг), Саудия Арабистони (604,5 минг), Франция (589,1 минг), Италия (431,6 минг), Ироқ (404,6 минг) киради.

Ўзбекистондан Истанбулга 2023 йил давомида 389,7 минг сайёҳ ташриф буюрган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбул 2023 йилда рекорд даражадаги хорижий сайёҳни қабул қилди