Фото: Украина хавфсизлик хизмати
Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) собиқ генерали Андрей Наумов “катта еттилик” давлатларидан сиёсий бошпана сўраганини айтди. У Украинада фирибгарлик ва хизмат вазифасини суиистеъмол қилишда айбланиб, қидирувга берилган. Бу ҳақда “Коммерсантъ” хабар берган.
Собиқ генерал BBC Украина хизматига берган интервьюсида келажакда “адолатли суд” кафолатланган тақдирда Украинага қайтишини айтган. У Сербия судининг қарори юзасидан ҳам, Украинадаги воқеалар юзасидан ҳам Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилмоқчи эканлигини, Украинада ўзига қўйилган жиноятларда айбдор эмаслигини, айбловни унга нисбатан обрўсизлантириш ва қасос деб ҳисоблашини маълум қилган.
Наумов жиноий йўл билан олинган пулларни ўзлаштирганликда айбланиб жазо ўтаётган Сербия қамоқхонасидан 2023 йилнинг декабрида озодликка чиққан эди. Сербия суди собиқ генерални Украинага экстрадиция қилишдан бош тортган. Унинг ҳужжатлари апелляция жараёни тугагунига қадар олиб қўйилгани сабабли Сербияни тарк эта олмайди. Украина президенти Владимир Зеленский Наумовни “антиқаҳрамон” деб атаган ҳамда генерал унвонидан маҳрум қилган. Шунингдек, собиқ генерал ўз ватанида давлатга хиёнат қилишда ҳам айбланмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади
Трампга Гренландия нима учун керак?
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?
Украинада энг кенг тарқалган жиноят: Армиядан қочиш!
Путин ва Трамп қачон учрашиши мумкин?
Истеъфодаги подполковник: Украина ҳарбийлари ярадор хизматдошларини ташлаб, қочиб кетишди