07:36 / 15.02.2024
269

Россияга ракета ва снарядлар етказиб бергани учун Европа Иттифоқи Шимолий Кореяни жазоламоқчи

Россияга ракета ва снарядлар етказиб бергани учун Европа Иттифоқи Шимолий Кореяни жазоламоқчи
Фото: Google Images
Европа Иттифоқи Россияга ракета ва артиллерия снарядлари етказиб бергани учун Шимолий Кореяга санкциялар жорий этишни таклиф қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

ЕИ Шимолий Корея мудофаа вазири ва миллий баллистик ракета дастурини назорат қилувчи ҳукумат органи – Бош ракета бюросини санкциялар рўйхатига киритишни таклиф қилди.

Қайд этилишича, “Шимолий Корея томонидан ишлаб чиқарилган баллистик ракеталар” Россия қуролли кучлари томонидан Украинага қарши ишлатилган. Бундан ташқари Шимолий Корея Россияга юз минглаб артиллерия ўқ-дориларини етказиб берди.

Таъкидланишича, Шимолий Кореяга қарши потенциал чоралар, жумладан саёҳатни тақиқлаш ва активларни музлатиш кўп жиҳатдан рамзий маънога эга.

Таклиф қилинган санкциялар қурол ишлаб чиқариш ва харид қилиш билан шуғулланувчи ўнлаб шахслар ва ташкилотлар, шунингдек, уларни яратиш учун зарур бўлган бутловчи қисмлар ва техникалар рўйхатини ўз ичига олади. Бу чоралар бир қанча россиялик амалдорларга ҳам тегишли.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё