17:55 / 15.02.2024
473

Швейцария нега Қирғизистондан олтин сотиб олади?

Швейцария нега Қирғизистондан олтин сотиб олади?
Фото: AP Photo
Олтин Қирғизистон ва Швейцария ўртасидаги ўзаро савдонинг асосий элементи ҳисобланади. Бу ҳақда Швейцария конфедерацияси элчиси, доктор Оливье Бангертер “АКИпресс” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, қирғиз олтинига бундай қизиқишнинг икки сабаби бор:

Биринчидан, Қирғизистон Миллий банки ўз олтинининг бир қисмини халқаро бозорларда сотиш ва чет эл валютасини олиш учун Швейцария молия институтларидан фойдаланади. Кейинчалик бу маблағлар давлат қарзини тўлаш ва сомни мустаҳкамлаш учун интервенсияларни амалга оширишда сарфланади.

Иккинчидан, Швейцарияда соат ва заргарлик сектори мавжуд ва бунинг учун унга олтин керак. Шунинг учун бу соҳада фаолият юритаётган ҳар қандай компания имкони борича олтин сотиб олади ва Қирғизистон ҳам шундай имкониятлардан биридир.

Менда 2023 йил учун якуний рақамлар ҳали йўқ, аммо январь—ноябрь ойларида Швейцария 12,7 тонна олтин сотиб олди”, — деди у.

2023 йилнинг ўн ойида Қирғизистон 805,4 миллион долларлик 12,8 тонна олтин экспорт қилди. Бир ой давомида бу кўрсаткич 2,9 тоннага ошган. Қимматбаҳо металлар экспортининг асосий ҳажми Швейцарияга тўғри келади. У ерга 665 миллион долларга 10,6 тонна олтин етказиб берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё