Фото: Anadolu Agency
Россия қўшинлари Донецк вилоятининг Авдийивка шаҳрига асосий кириш йўлини эгаллаб олди. Россиянинг «ҳарбий мухбири» Евгений Поддубний томонидан 15 феврал куни эълон қилинган видеода кўрсатилгандек, шаҳарнинг шимолий чеккасида Россия байроғи ўрнатилди.
Видеонинг геолокациясига кўра, яқин атрофда шаҳар номи ёзилган стела бор. Аввалроқ, унинг ёнида украиналик ҳарбийлар суратга тушишган, 2023 йил декабр ойи охирида эса Украина президенти Володимир Зеленский видео ёзиб олган эди.
Украинанинг DeepState лойиҳаси, ўз навбатида, рус қўшинлари Авдийивка шимоли ва жанубида олдинга силжиганини хабар қилди. DeepState харитасида Поддубнийнинг видеосида кўрсатилган ҳудуд рус қўшинлари томонидан ишғол қилингани белгиланган.
Рус қўшинлари эгаллаб олган йўл бўйлаб Авдийивкадаги Украина ҳарбийларининг асосий таъминот чизиғи ўтади.
Авдийивка Украина қуролли кучларининг Донецк чеккасидаги муҳим истеҳкомидан бири. Россия қўшинлари 2023 йил октябр ойидан буён шаҳарни ўраб олишга ҳаракат қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади
Трампга Гренландия нима учун керак?
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?
Украинада энг кенг тарқалган жиноят: Армиядан қочиш!
Путин ва Трамп қачон учрашиши мумкин?
Истеъфодаги подполковник: Украина ҳарбийлари ярадор хизматдошларини ташлаб, қочиб кетишди