date
views 133

НАТО Украинага бир миллионта дрон етказиб беради

НАТО Украинага бир миллионта дрон етказиб беради
Фото: AFP
НАТО иттифоқчилари Украинага бир миллионта дрон етказиб бермоқчи. Бу ҳақда Брюсселдаги НАТО мудофаа вазирларининг йиғилишида эълон қилинди.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг матбуот анжуманида «НАТО Москвада бизнинг барча иттифоқчиларимизни ҳимоя қилиш мажбуриятимизга шубҳа қилишига ўрин йўқлигини таъминлашда давом этмоқда», деди.

Унинг эслатишича, икки йиллик кенг кўламли уруш давомида АҚШ Украинага ҳарбий, молиявий ва гуманитар ёрдам кўринишида қарийб 75 миллиард доллар ажратган. Яна 100 миллиард доллар НАТО бошқа иттифоқчилари ва ҳамкорлари томонидан тақдим этилган. Столтенберг таъкидлаганидек, мудофаа вазирлари йиғилишда янги ёрдам пакетлари бўйича келишиб олди. Унда миллионта дрондан ташқари, F-16 қирувчи самолётлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа ускуналари учун бутловчи қисмлар бор.

НАТО, шунингдек, Полшада ўқув марказини ташкил қилади. У ерда НАТО ҳарбийлари украиналиклар билан бирга машғулотлар ўтказади.

Украина қачон НАТО аъзо бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга Столтенберг «Украина энди НАТО аъзолигига ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ», деб жавоб берди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » НАТО Украинага бир миллионта дрон етказиб беради
-->