date
views 270

64 нафар ўзбекистонлик қутқарилди

64 нафар ўзбекистонлик қутқарилди
Қозоғистоннинг Ақмола вилоятида йўлда қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик йўловчилар эвакуация қилинди, улардан 17 нафари болалар, деб хабар бермоқда Kazinform.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, 15 февраль куни «Астана-Челябинск» йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси «Жақси-Есил-Бузилиқ» йўлидаги Жақси қишлоғи яқинида бузилиб қолган.

«Жақси тумани қутқарувчилари Аяз Мақашев ва Сайлаубек Қазжимуратов зудлик билан чақирув жойига етиб боришди. Улар бузилган автобусда бўлган 64 нафар йўловчини (шундан 17 нафари бола) Жақси қишлоғидаги 1-сонли ўрта мактабда жойлашган исиниш жойига олиб кетишди. Йўловчилар тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган», – дейилади агентлик хабарида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 64 нафар ўзбекистонлик қутқарилди