Фото: Getty Images
Украина ҳарбийлари шиддатли жанглар кечаётган Авдеевка шаҳридан қўшинларни қисман олиб чиқишни бошлади. Бу ҳақда украин ҳарбийларига таяниб, Тhе Washington Post хабар берди.
Ҳарбийларнинг сўзларига кўра, Авдеевкани бой бериш “вақт масаласи”. Украинанинг шаҳардаги сўнгги қўрғони вайрон қилинган кокс заводи бўлиши мумкин. Агар Авдеевка устидан назорат йўқолса, рус ҳарбийлари “Украина қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учраганидан бери жанг майдонидаги энг муҳим ғалабани” қўлга киритади.
Бу Россия кучлари ташаббусни қайта қўлга киритаётганининг энг ёрқин белгисига айланади, сабаби Украинада аскарлар, қурол-яроғлар, ўқ-дорилар, руҳий ҳолат ва маблағ етарли эмас.
Шаҳарни бой бериш ҳақидаги тахминлар билан аввалроқ Bild таҳлилчиси Юлиан Рёпке бўлишган эди. У рус қўшинлари Авдеевкада икки йўналишда (қуйида харитада сариқ билан белгиланган): жануби-шарқда ва шаҳар марказида муваффақиятли олға силжиётганини айтган.
Украина ҳарбийлари учун эса вазият кескинлашмоқда. Айниқса Россия армияси Украина ҳарбийларининг (яшил ранг билан белгиланган) сўнгги таъминот йўлларидан бирида тахминан 200 метр узоқликда жойлашгани хавфли. Украина қуролли кучлари билан Россия армияси позициялари орасидаги йўлакнинг кенглиги 4,85 километргача қисқарган.
Россия қуролли кучлари артиллерия бўйича Украина армиясидан устунлиги туфайли муваффақиятли олдинга силжимоқда. Ҳозир тахминан 5:1. Россия 152 ва 122 мм артиллерия, “Град” реактив тизими ва миномётлардан фаол фойдаланади. Россиянинг устунлиги ҳавода ҳам сезилади. ФАБ-500, ФАБ-1000 ва ФАБ-1500 кучли портловчи бомбалар самолётдан ташланади. Украинада бу ҳужумларни қайтариш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари мавжуд эмас.
Россия қўшинлари 2023 йил октябрь ойида Авдеевкага қарши ҳужум бошлади ва катта йўқотишларга дуч келди. 2024 йил бошидан бери рус армияси Украина армиясининг асосий таъминот линияси ҳисобланган кокс заводини Авдеевкадан узиб қўйишга интилмоқда. 15 февраль куни Россия ва Украина манбалари рус қўшинлари Авдеевканинг асосий кириш эшигини эгаллаб олгани ҳақида хабар берган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади
Трампга Гренландия нима учун керак?
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?