Россиянинг Нижневартовск шаҳрида янги туғилган чақалоққа Владимир Путин исми қўйилди. Бу ҳақда “нв86.ру” хабар берди.
Хабарга кўра, Владимир-Путин Гошгарович 2024 йил 9 февралда туғилган. Ота-онаси ўғил фарзанд кутаётганини билгач, унга бу исмни беришга қарор қилган.
“Ватан учун кўп иш қилган президентимиз ҳеч қачон унутилмаслиги учун ўғлимга шундай исм қўйишга қарор қилдим”, — дейди чақалоқнинг отаси.
Чақалоқ вазни 4,1 килограмм, бўйи эса 56 сантиметр. У ва онаси ўзларини яхши ҳис қилмоқда. Боланинг оиласи уни Путин деб чақирмоқда.
Фото: “нв86.ру”
2014 йил Сурияда чақалоққа Владимир Путин исми қўйилган эди.
Сурия армиясида хизмат қилувчи ҳарбий хизматчи бу орқали Путинга мамлакат ҳудудида терроризм билан курашда кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорлик билдирмоқчи бўлган.
Бундан аввалроқ эса Мисрда туғилган чақалоққа Путин исми берилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади
Трампга Гренландия нима учун керак?
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?