Фото: Rferfl
Эрон қўшни давлатлар билан қуруқликдаги чегараларини ёпишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Эрон қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, бригада генерали Амир Киумарс Ҳайдарийга таяниб, Мehr хабар берди.
“Географиямиздаги барча давлатлар бизнинг яхши қўшниларимиздир. Ислом республикаси ҳеч қачон қўшни давлатларнинг ҳудудларига таҳдид, тажовуз қилиш, бостириб кириш ёки эгаллаб олиш ниятида бўлмаган. Аммо мамлакатнинг барқарор хавфсизлигини таъминлаш қуролли кучлар зиммасига юкланган вазифа бўлиб, барқарор хавфсизликка баъзан дронлар ёки камералар ёрдамида, баъзан эса чегараларни ёпиш орқали эришилади.
Биз чегараларимизни ёпмоқчимиз ва бу режа амалга оширилмоқда. Бу қўшни давлатларга нисбатан адолатсизлик эмас, чунки бу ҳар бир давлатнинг суверен ҳуқуқидир”, — дейди Ҳайдарий.
Генералнинг таъкидлашича, мақсад чегараларда хавфсизликни таъминлашдан иборат. Ҳайдарий тегишли қарор “қўшни давлатлар ҳудудини босиб олиш ёки бостириб киришни англатмаслиги”ни қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон Афғонистон билан чегарасини мустаҳкамламоқда. Тегишли лойиҳа 4 босқични ўз ичига олади: биринчи навбатда, тўсиқлар ўрнатиш, кейин инфратузилма ва йўлларни қуриш. Эрон ички ишлар вазири Аҳмад Воҳидий айтишича, Покистон сингари, Эроннинг Афғонистон билан чегараси ҳам ноқонуний кириш учун фойдаланиладиган ҳимояланмаган ҳудудлар билан тўла. Бундай ҳудудларга устувор аҳамият берилади ва гап шунчаки панжара эмас, балки ҳимоя иншоотлари мажмуасини қуриш ҳақида бормоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади
Трампга Гренландия нима учун керак?
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?