Украина армияси шахсий таркибни сақлаб қолиш учун керак бўлса, орқага чекинади. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари бош қўмондони, оғир ҳарбий йўқотишлари туфайли “Мясник” (Қассоб) лақабини олган Александр Сирский “ZDF” нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Мен қайсидир позицияни тарк этганим маъқул, лекин аскарларнинг ўлимига йўл қўймайман", – дейди офицер.
Унга кўра, Россия армияси бутун фронт чизиғи бўйлаб ҳужумга ўтган ва Украина Қуролли кучлари мудофаа амалиётини бошлашга мажбур бўлмоқда.
Ўтган ҳафта Украина президенти Владимир Зеленский Валерий Залужний истеъфога чиққани ва аввал қуруқликдаги қўшинларга раҳбарлик қилган Александр Сирский қўшинлар бош қўмондони этиб тайинланганини эълон қилган эди. Ғарбнинг етакчи матбуотига кўра, янги ҳарбий раҳбар мунозарали обрў қозонган: у президентнинг яқин тарафдори саналади. Бундан ташқари, аскарлар ҳарбийлар орасида кўп қурбонлар бўлгани учун генералга “Мясник” ва “Генерал 200” лақабини беришган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади