Photo: Iran Press
16 февраль куни Россия ва Эрон хавфсизлик кенгаши раҳбариятлари Теҳрон ва Москва ўртасида хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш йўлларини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказган. Унда қатор келишувларга эришилган. Бу ҳақда Iran Press нашри хабар берди.
Россия Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот хизмати баёнотида айтилишича, Эрон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Акбар Аҳмадиён ва Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Қирғизистон пойтахти Бишкекда учрашган. Учрашувнинг тўлиқ мазмуни ошкор қилинмаган.
“Ушбу йиғилишда Россия ва Эрон ўртасида терроризмга қарши кураш, разведка хавфсизлиги масалалари, Ғарб давлатларининг санкциялари босими остидаги Россия ва Эроннинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш муаммолари каби хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликка оид кенг кўламли мавзулар муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар мустақил давлатларнинг ички ишларига аралашишни чеклаш бўйича саъй-ҳаракатларни муҳокама қилдилар”, — дейилади Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши расмий баёнотида.
Хабарда айтилишича, ушбу учрашув давомида янги, узоқ муддатли, икки томонлама кенг қамровли битимга эришиш муҳокама қилинган ва мазкур фундаментал ҳужжатнинг имзоланиши барча соҳаларда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш учун кучли туртки бериши кутилмоқда. Учрашувда глобал ва минтақавий тенденциялар, шунингдек, Россия ва Эрон хавфсизлик кенгашларининг 2024 йилда бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама алоқалари муҳокама қилиниб, фикр алмашилган. Томонларни қизиқтирган мавзулар бўйича икки мамлакат миллий хавфсизлик кенгашлари қўмиталари жадвали келишиб олинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади