Фото: Google Images
Россия Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев ҳозир Афғонистонда 20 га яқин террорчи ташкилот, уларда 23 мингдан ортиқ жангари борлигини айтди.
Патрушев Бишкекда Хавфсизлик Кенгаши котибларининг Афғонистон масалалари бўйича йиғилишида Афғонистон Ғарбнинг чексиз геосиёсий саргузаштлари занжирининг ҳалқаларидан бири эканлигини ва Афғонистондаги ҳозирги мураккаб вазият учун асосий масъулият АҚШ ва унинг иттифоқчилари зиммасига тушиши кераклигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Вашингтон Афғонистондаги 20 йиллик фаолияти давомида вазиятни яхшилаш учун ҳеч нарса қилмаган.
Патрушевнинг қўшимча қилишича, “Ғарб чекинар экан, катта миқдордаги қуролларни ташлаб, соатли бомбани ишга туширди. Бугунги кунда бу қуроллар афғон ичидаги гуруҳлар ўртасидаги урушни кучайтириш учун қўлланилмоқда, улар қора бозорда сотилмоқда ва учинчи мамлакатларда террорчилар қўлига ўтиб кетмоқда”, — деди Патрушев.
Унинг қўшимча қилишича, Ғарб Афғонистондаги иштирокини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлари билан бир қаторда, ушбу давлатдаги террорчи гуруҳлардан турли мақсадларда фойдаланишга ҳам уринмоқда.
Хавфсизлик кенгаши котиблари йиғилишида Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади