23:30 / 16.02.2024
488

Оқ уйнинг собиқ расмийси: "Путин аслида ғалаба қозонмоқда"

Оқ уйнинг собиқ расмийси: "Путин аслида ғалаба қозонмоқда"
Россия етакчиси Владимир Путинаслида ғалаба қозонмоқда. Бу ҳақда Оқ уйнинг собиқ расмийси маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Россия бўйича собиқ директори Фиона Хиллнинг фикрича, Россия етакчиси Владимир Путин дунёда содир бўлаётган ҳар қандай воқеадан қандай фойдаланишни ўрганмоқда ва қанчалик ютқазаётгандек кўринмасин, аслида у ғалаба қозонмоқда.

"Блумберг" маълумотларига кўра, Украинада Путин "бу дунё тартибини Россия фойдасига ўзгартириш учун АҚШ ва Европага ўзининг ҳал қилувчи зарбасини беришга ҳаракат қилмоқда".

"У ўз тахтида ўтириб, бутун режани кузатмоқда ва олдинга силжиш учун барча халқаро шароитларни қандай бошқариши ва ундан фойдаланиши мумкинлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Путин ютқазаётгандек кўриниши мумкин, лекин у аслида ғалаба қозонмоқда – ва у ғалаба қозонаман деб ўйлайди”, — деди Хилл агентликка берган интервьюсида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё