Фото: Google Images
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Донецк вилоятининг Авдеевка шаҳридан Украина қўшинлари олиб чиқилишини маълум қилди.
"Қуршовда қолмаслик, ҳарбий хизматчилар ҳаёти ва соғлиғини сақлаш учун бўлинмаларимизни шаҳардан олиб чиқиб, мудофаага янада қулайроқ йўналишларга ўтишга қарор қилдим", — деб ёзади Сирский.
Унинг айтишича, украиналик ҳарбийлар “ўз бурчини муносиб бажарган” ва Россия армияси катта йўқотишларга учраган.
"Ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти биринчи ўринда туради. Биз барибир Авдеевкани қайтарамиз", — дея қўшимча қилди Сирский.
Аввал 30 мингга яқин аҳоли истиқомат қилган, Донецкдан 15 километр узоқликда жойлашган Авдеевка шаҳри учун жанглар бир неча ой давом этди. Россия армияси бу шаҳарга 2023 йил октябрь ойида фаол ҳужум бошлаганди.
2024 йил 15 февралда рус қўшинлари Авдеевканинг асосий кириш қисмини эгаллаб олди. Кейинроқ Тhе Washington Post Украина қўшинларини шаҳардан қисман олиб чиқишни бошлагани ҳақида хабар берди. 16 февраль куни Украина Қуролли кучларининг “Таврия” оператив-стратегик гуруҳи қўмондони Александр Тарнавский ҳам Украина қўшинлари Авдеевкадан чекинишини маълум қилди.
Александр Сирский 8 февраль куни Валерий Залужний ўрнига Украина Қуролли кучлари бош қўмондони этиб тайинланганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади
Трампга Гренландия нима учун керак?
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?