532
Германиялик қария чиқинди қутиларидан овқатланиб, катта бойлик тўплади ва 10 та уй сотиб олди
Фото: Objectiv.tv
Германиянинг Дармштадт шаҳрида яшовчи Хайнц Б. егулик сотиб олиш ўрнига ахлат қутилари ичидан овқатланиб, катта бойлик тўплади. Бу ҳақда “Правила жизни” хабар бермоқда.
80 ёшли собиқ электромуҳандис ўз уйида ёлғиз яшайди ва ҳар бир нарсани тежайди. У ойига 3600 евро нафақа олади, бироқ озиқ-овқат учун 5 евродан кўп бўлмаган маблағ сарфлайди.
“Одамлар ҳар куни кўплаб нарсани исроф қилишади. Бутун бошли оилани боқиш учун етадиган овқатни чиқиндига ташлаб кетишади! Масалан, бир халта колбаса сотиб олиб, битта донасини истеъмол қилишади ва қолганини шунчаки ташлаб юборишади”, — деди у журналистларга.
Фото: Objectiv.tv
Хайнц кийим-кечак ва бошқа кундалик ашёларни ҳам чиқиндилардан топади. Унинг ягона харажати — YouTube’да бизнесга оид маърузаларни томоша қилиш учун сотиб олган ноутбук ва ойлик интернет тўловидир. У мобил телефон ҳам ишлатмайди. Бундай ўта тежамкорлик туфайли нафақахўр 10 та уй сотиб олди ва уларни ҳозирда ижарага берган.
Хайнц ўлимидан кейин мол-мулклари кимга қолишини билмайди. Унинг оиласи йўқ, бир нечта узоқ қариндошлари бор, холос. “Улар мерос солиғини тўлай олмайди, уйларимни шунчаки ижарачиларга ҳадя қилиб юборсам керак”, — деб тан олди Хайнц.
Фото: Objectiv.tv “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади
Трампга Гренландия нима учун керак?
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?