15:29 / 17.02.2024
91

Франция қишлоқларидан бирида жамоат жойида телефондан фойдаланиш тақиқланди

Франция қишлоқларидан бирида жамоат жойида телефондан фойдаланиш тақиқланди
Парижнинг жанубида жойлашган аҳолиси 2 мингдан камроқ бўлган Сент-Порто қишлоғида ўтказилган референдумда одамлар жамоат жойларида телефондан фойдаланишни тақиқлашни ёқлаб овоз берди. Унга кўра, катталарга жамоат жойларида, қирғоқ, дўкон, кафеларда, болаларини мактабдан олишга борганда, болаларга эса кўчада кетаётганда телефондан фойдаланиш тақиқланади. Манзилдан адашиб телефон харитасидан фойдаланмоқчи бўлганларга эса одамлардан йўлни сўраш тавсия этилади.

Катталарга бу янгилик маъқул келган бўлса, ёшларга янги тартиб унчалик хуш келмади.

Қишлоқ, шунингдек, болаларнинг уйда телефондан фойдаланмаслиги бўйича низом ҳам тасдиқлади. Унга биноан, болалар ухлашдан олдин, овқатланиш вақтида экранга қарамасликлари керак. Агар ота-оналар ёзма келишув имзолашса, улар 15 ёшдан кичик боласига телефон беришни тўхтатади. Ўрнига ҳудуд маъмурияти эски русумдаги телефонларни фойдаланиш учун тарқатади.

Ҳудудда телефондан фойдаланиш тақиқланяпти, лекин ундан фойдаланган одам жазога тортилмайди. Сабаби бунга оид бирор қонун йўқ. Ўрнига ҳамма жамоат жойларига телефондан фойдаланмаслик тўғрисида кўрсатмали плакатлар осилади. Дўкон сотувчилари эса одамлардан мулойимлик билан телефондан фойдаланмасликни сўрайди.

Смартфонлардан фойдаланиш ва экранга қараш давомийлиги Францияда тобора сиёсий масала бўлиб бормоқда. Ўтган ойда Франция президенти Эммануэл Макрон мамлакатда болалар учун телефондан фойдаланишнинг энг яхши варианти олимлар билан келишиб олинишини маълум қилганди. Бунда телефондан фойдаланишда болаларга нисбатан маълум тақиқлар бўлиши ҳам мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё