17:03 / 17.02.2024
89

АҚШ Исроилга ўн миллион долларлик ўқ-дорилар етказиб бермоқчи

АҚШ Исроилга ўн миллион долларлик ўқ-дорилар етказиб бермоқчи
Фото: Google Images
Жо Байден маъмурияти Фаластин—Исроил можаросида сулҳ тузишга чақирганига қарамай, Америка Қўшма Штатлари Исроил ҳукуматига ўн миллион долларлик турли хилдаги ўқ-дорилар етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Маълумотларга кўра, Америка ҳукумати Исроилга тахминан 1 минг дона МК-82 бомбаларини, шунингдек, КМU-572 мўлжалга олиш тўпламлари ва КМU-572 бомбалар учун портлатиш воситаларини беришни режалаштирмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, қурол етказиб бериш бўйича келишув ҳали ҳам Америка маъмурияти томонидан кўриб чиқилмоқда. Агар маъқулланса, келишув Конгресс томонидан тасдиқланиши керак бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё