Навалнийнинг матбуот котиби унинг ўлими ҳақида баёнот берди

Навалнийнинг матбуот котиби унинг ўлими ҳақида баёнот берди
Фото: Google Images
Кеча 16 февраль куни россиялик сиёсатчи Алексей Навалний Ямал-Ненецк автоном округидаги 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида вафот этгани хабар қилинганди. Бугун унинг матбуот котиби бу борада баёнот берди.

"Алексей Навалний ўлдирилган. Унинг ўлими 16 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 14:17 да содир бўлган. Бу ҳақда Алексейнинг онасига йўлланган расмий хабарномада келтирилган", — деб ёзган мухолифатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш.

Шунингдек, у Навалнийнинг жасади ҳозир Салехардда эканлигини айтди.

"Уни Тергов қўмитаси терговчилари олиб кетди. Энди улар жасадни текширмоқчи. Биз Алексей Навалнийнинг жасади зудлик билан оиласига берилишини талаб қиламиз", — дейилади баёнотда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар