Людмила Навалная ўғли жон берган Харп қишлоғидаги қамоқхонага борди \ Фото: Reuters
Россия мухолифати етакчиси Алексей Навалнийнинг жамоаси унинг ўлимини тасдиқлади. Навалнийнинг матбуот котиби Кира Ярмишнинг айтишича, сиёсатчининг онаси Людмила Навалная бугун эрталаб ўғли вафот этган Харп қишлоғидаги қамоқхонага борган ва унга ўлим гувоҳномасини беришган.
Гувоҳномада Навалний маҳаллий вақт билан соат 14:17 да вафот этгани қайд этилган. Сиёсатчининг онасига унинг жасади Салехарддаги ўликхонада эканини, жасад билан «суриштирув» ўтказилаётганини айтишган.
Кўп ўтмай Навалний жамоаси етакчиларидан бўлган Иван Жданов Салехарддаги ўликхонада сиёсатчининг жасади йўқлиги ҳақида ёзди. Навалнийнинг онаси унинг адвокати билан бирга қамоқхонадагилар айтган ўликхонага борганда, у ер ёпиқ эканини кўрган. Кира Ярмиш ўликхона ёпиқлиги акс этган сурат ҳам эълон қилди.
Салахарддаги ўликхона \ Фото: Кира Ярмиш
Навалнийнинг адвокати ёпиқ эшикда қолдирилган телефон рақамига кўнғироқ қилганда эса сиёсатчининг жасади бу ўликхонада сақланмаётганини айтишган. Моргдагилар Навалнийнинг жасадини сўраб бугуннинг ўзида етти киши қўнғироқ қилганини қўшимча қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади