Фото: Google Images
Украина президенти Владимир Зеленский агар АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп мамлакатга ташриф буюрса, у билан бирга фронтга боришга тайёрлигини айтди. Украина президенти бу ҳақда Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.
"Мен Трампни Украинага таклиф қилдим. Лекин бу унинг хоҳишига боғлиқ", — деди Зеленский.
Украина етакчисининг қўшимча қилишича, у АҚШ президентлигига барча номзодлар, ҳар икки Америка партияси вакиллари билан мулоқотга тайёр, чунки улар Россия—Украина урушида ҳақиқатда нималар содир бўлаётганини билиши керак.
"Агар жаноб Трамп келса, мен у билан бирга фронтга боришга тайёрман. Биз урушни қандай тугатиш ҳақида ўйласак, одамларга урушнинг бор даҳшатини кўрсатишимиз керак. Instagram’да бу ҳақда ёзилаётган постлар бошқа, ҳақиқий уруш умуман бошқача", — дея қўшимча қилди Украина президенти. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади