Фото: Reuters
17 февраль куни Россия пойтахти Москва ва бир қанча бошқа шаҳарларда амалдаги мамлакат раҳбари Владимир Путиннинг мухолифи бўлган Алексей Навальний хотираси учун йиғилганларни ҳукумат ҳибсга олишни буюрган. Куч ишлатар тузилмалар ҳозирга қадар 212 нафар фуқарони ҳибсга олган. Бу ҳақда маҳаллий нашрларга асосланиб, Al Jazeera хабар берди.
Бу воқеа 2022 йилнинг сентябрь ойидан бери Россияда рўй берган энг йирик оммавий ҳибсга олиш кампанияси бўлди. Аввалги норозиликлар Украинадаги ҳарбий операцияни инсоний ресурс билан таъминлаш мақсадида “қисман сафарбарлик” жорий этилиши ортидан келиб чиққан эди. Намойишларда 1300 дан ортиқ киши ҳибсга олинганди.
Россияда намойишлар эркинлиги ҳақида хабар берувчи ОВД-Инфо маълумотларига кўра, Навальний ўлими ортидан юзага келган норозилик ҳолатлари Россиянинг 21 шаҳрида кузатилган. Йирик шаҳарлардан ҳисобланган Санкт-Петербургда камида 109 киши, Москвада эса 39 киши ҳибсга олинган.
Хабарда айтилишича, ҳибсга олинганлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Ички ишлар органлари намойишлар билан боғлиқ маълумотни тақдим этмаганлиги боис, ҳибсдагиларнинг аниқ сонини айтиш имконсиз. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади
Трампга Гренландия нима учун керак?