Фото: Reuters
Украинанинг рус қўшинларига қарши кураши узоқ масофали ракеталар ва артиллерия снарядларининг етишмаслиги туфайли сустлашмоқда. Украина Президенти Мюнхендаги хавфсизлик масалаларига бағишланган конференцияда бу ҳақда маълум қилди, дейди Al Arabiya нашри.
Зеленскийга кўра, Андреевкадаги чекиниш Украина армиясида мавжуд реал муаммоларнинг яққол исботидир. Айни дамда фақат ўқ-дори таъминотигина фронтдаги барқарорлик кафолати бўлиши мумкин.
"Украинани сунъий қурол-яроғ тақчиллиги шароитида қолдириш, хусусан, артиллерия ва олдинга силжиш қобилиятининг етишмаслиги Путинга урушнинг ҳозирги шиддатига мослашиш имконини беради", — деди Украина раҳбари.
Аввалроқ Европа Иттифоқи март ойигача жўнатишни ваъда қилган бир миллион артиллерия ўқларининг фақат ярми етказиб берилишини маълум қилган эди. Ғарб ажратиши лозим бўлган ёрдам пакетлари келажаги ҳам шубҳа остида қолган.
Хабарда айтилишича, АҚШ Дональд Трампнинг Оқ уйга қайтишига олиб келиши мумкин бўлган сайловлар арафасида экан, АҚШнинг Украинага ёрдами келажаги ва унинг НАТОга содиқлиги борасида хавотирлар кучайган.
НАТО раҳбари Йенс Столтенберг Мюнхенда АҚШ Украинага ваъда қилган ёрдам берилиши шарт ва зарур эканлигини айтган. Ўқ-дори ва олис масофали ракеталар билан боғлиқ тақчиллик Россия ҳужумининг интенсивлашувига олиб келиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади
Трампга Гренландия нима учун керак?