19:30 / 18.02.2024
641

Россия Авдеевкани олишда қанча аскар йўқотгани айтилди

Россия Авдеевкани олишда қанча аскар йўқотгани айтилди
Авдеевкани ҳимоя қилган «Таврия» оператив-стратегик қўшинлари гуруҳи вакили Дмитрий Лиховой бугун кечқурун BBC нашрига интервю берди.

У биринчи марта Авдеевкани қўлга олиш пайтида Россиянинг йўқотишлари ҳақидаги Украина тахминларини айтди: жами йўқотишлар 47 минг, шу жумладан 17 минг киши ўлган.

Бу рақамларни мустақил равишда текшириш мумкин эмас; Россия 2022 йил сентябрь ойидан бери йўқотишлари ҳақида расмий маълумотларни эълон қилмади. Путиннинг табрик телеграммасида «қурбонлар» ҳақида сўз юритилган.

Украина, ўз навбатида, уруш бошланганидан бери ҳеч қачон қурбонлар сонини эълон қилмаган ва Лиховой ҳам бу ҳақда ҳеч нарса демаган.

Шанбага ўтар кечаси Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Донецк вилоятидаги Авдеевкадан Украина қўшинлари олиб чиқиб кетилганини маълум қилди. Руслар Украина қўшинларининг бир қисмини ўраб олишга муваффақ бўлишди ва ҳимояланувчиларни зарур воситалар биоан таъминлаган охирги асосий йўлни кесиб қўйишди.

«Авдеевка атрофида юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, қуршовга тушмаслик, ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиш учун мен бўлинмаларимизни шаҳардан олиб чиқиб, мудофаага қулайроқ йўналишларни эгаллашларига буйруқ бердим», деди Сирский ўз баёнотида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё