Фото: “ТАСС”
Ғарб билан уруш бўлса, Россия Киев, Берлин, Лондон, Вашингтон ва ядровий триада нишонларига киритилган бошқа тарихий жойларга зарба беради. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Telegram’даги каналида маълум қилди.
Медведев шу тариқа Ғарб давлатларининг “дунё Россиянинг урушда ғалаба қозонишига йўл қўя олмайди” деган баёнотларига жавоб берди. Унинг таъкидлашича, Ғарбнинг Россияга қарши уруши одатий уруш натижаларидан кўра даҳшатлироқ оқибатларга олиб келади.
“Россияни 1991 йил чегараларига қайтаришга уринишлар фақат битта нарсага олиб келади. Ғарб давлатлари билан бутун стратегик арсеналидан фойдаланган ҳолда глобал урушга сабаб бўлади. Киев, Берлин, Лондон, Вашингтонга, бизнинг ядровий триадамизнинг парвоз нишонларига узоқ вақтдан бери киритилган бошқа барча гўзал тарихий жойларга (зарба бериш — таҳрир)”, — деди Медведев.
Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Ғарб давлатларини “кеч бўлмасдан” ҳаммасини Россияга қайтаришга чақирди. Акс ҳолда, Медведевнинг сўзларига кўра, Россия ҳамма нарсани “душман учун максимал йўқотишлар билан қайтаради — худди Авдеевкани қайтаргани каби”.
17 февраль куни Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Донецк вилоятининг Авдеевка шаҳридан Украина қўшинлари олиб чиқилишини эълон қилди. У украин ҳарбийлари “ўз бурчини муносиб бажаргани” ва Россия армияси катта йўқотишларга учраганини айтди.
“Ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти биринчи ўринда туради. Биз барибир Авдеевкани қайтарамиз”, — деган Сирский. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?