Фото: Flash90
Исроил расмийлари Фаластин давлатчилигини бир томонлама тан олишдан расман воз кечди. Бош вазир Биньямин Нетаньяху бу қарорни вазирлар маҳкамасида овозга қўйди ва у бир овоздан маъқулланди. Бу ҳақда New York Times хабар берди.
Исроил расмийларининг бу қарорга келишига Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровдагиларни қайтариш бўйича сулҳга эришгунча Фаластин давлатини тан олиш масаласини кўриб чиқиш ҳақидаги чақириқлар сабаб бўлди. Резолюция Байден маъмурияти Исроил ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича келишувга воситачилик қилишга уринаётган пайтда қабул қилинди.
АҚШ ва Саудия Арабистони расмийларининг таъкидлашича, истиқбол Исроилнинг икки давлат ечими билан ишлашга рози бўлишига боғлиқ, бу Исроил билан бирга Фаластин давлатини яратишни англатади.
“Исроил фаластинликлар билан доимий келишувга оид халқаро диктатларни қатъиян рад этади. Бундай келишувга томонлар ўртасида ҳеч қандай шартларсиз тўғридан тўғри музокаралар йўли билан эришилади”, — дейилади Исроил вазирлар маҳкамаси томонидан тасдиқланган баёнотда.
“Исроил Фаластин давлатининг бир томонлама тан олинишига қарши чиқишда давом этади. 7 октябрдаги қирғиндан кейинги бундай эътироф терроризм учун катта, мисли кўрилмаган мукофот бўлади ва келажакдаги тинчлик келишувига тўсқинлик қилади”, — дейди Нетаньяху. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?