Фото: Google Images
Финляндия ўз ҳудудида АҚШ ядровий арсеналини жойлаштириш заруриятини кўрмаяпти. Бу ҳақда Финляндия бош вазири Петтери Орпо Польшанинг Rzeczpospolita газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Финляндия НАТО доирасида ўз вазифаларини бажаришга пухта ҳозирлик кўрмоқда ва альянсга потенциал таҳдидларни оддий қуроллар ёрдамида бартараф этиш учун ҳозирданоқ тайёргарлик кўрмоқда.
“АҚШ ядровий қуролини Финляндияда жойлаштиришга эҳтиёж йўқ, чунки НАТОнинг ўзи ядровий тийиб туришни эплайди. Ядро қуроллари альянснинг бир қанча мамлакатларида жойлаштирилган ва бунинг ўзи кифоя”, — деди у.
Декабрь ойида Финляндия ҳукумати АҚШ билан шартнома имзолаган бўлиб, унга кўра Пентагон Финляндиянинг жами 15 та ҳарбий объектига кириш ҳуқуқига эга бўлганди. Америкаликлар у ерда қўшин, қурол ва техникани жойлаштириши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?