Фото: Business.com.tm
Россия бош вазири Михаил Мишустин давлат назорати остида бўлиши шартлиги белгиланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Рўйхатга янги моддалар қўшилган, жумладан Péganum hármala (рус тилида Грамала) ўсимлиги ҳам киритилган. У Ўзбекистонда исириқ номи билан танилган.
Исириқ нега тақиқланган ўсимликлар рўйхатига киритилганига расман изоҳ берилмаган. Бунга ўсимлик таркибида психотроп алкалоидлар мавжудлиги сабаб бўлиши мумкин.
Ўсимликнинг ўнга яқин номи мавжуд. У Эрон ва Тожикистонда «ҳазор испанд», Озарбойжон ва Туркманистонда «юзарлик», Қозоғистонда «адираспанд», Ўзбекистон ва Қирғизистонда «исириқ» номи билан машҳур бўлиб, одатда халқ табобатида оғриқ қолдирувчи восита сифатида, шамоллаш ва тумовга қарши, оммавий эпидемиялар пайтида ишлатилган.
2020 йилда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов коронавируснинг олдини олиш мақсадида аҳоли уйларида исириқ тутатиш бўйича махсус тадбирлар ўтказишни буюрди. Унинг сўзларига кўра, «Кўп асрлик ҳаёт амалиёти исириқ тутуни инсон танасига кўзга кўринмас турли вирусларнинг кириб боришини фаол равишда олдини олувчи самарали восита эканини тасдиқлади», деди у.
2020 йилда Ўзбекистон Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков исириқ инсон иммунитетини кучайтиришда муҳим восита эканини айтган эди.
«Табиат неъматларидан узоқлашмаслик керак. Масалан, исириқ ўсимлигининг ҳам фойдаси жуда катта», деди мутахассис. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда