10:58 / 20.02.2024
242

Россияда урушга қарши фаол даволанишга юборилди

Россияда урушга қарши фаол даволанишга юборилди
Максим Липкан Фото: memopzk.org
Россияда армия ҳақида «фейклар» тарқатишда айбланган урушга қарши фаол Максим Липкан мажбурий психиатрик даволанишга юборилиши керак. Бундай қарор 19 феврал, душанба куни Москва вилояти Одинцово шаҳар суди томонидан қабул қилинди.

«Айбланувчига нисбатан жиноят иши Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 207.3-моддаси 2-қисми (Қуролли кучлардан фойдаланиш тўғрисида қасддан ёлғон маълумотни оммавий тарқатиш) бўйича жиноят содир этиш вақтида унинг ақли расолиги сабабли тугатилди. Унга ихтисослаштирилган типда стационар шароитда психиатрик ёрдам кўрсатувчи тиббий ташкилотда мажбурий даволаниш кўринишида тиббий характердаги мажбурий чоралар қўлланди», - дея суд вакилидан иқтибос келтирган ТАСС агентлиги.

Қайд этилишича, ҳукм қонуний кучга киргунга қадар 18 ёшли Максим Липкан В.И.Яковенко номидаги Москва вилоят руҳий касалликлар шифохонасида бўлади.

Максим Липкан иши

Йигит 2023 йил феврал ойида Россия қуролли кучлари ҳақида «сиёсий, мафкуравий, ирқий, миллий ёки диний адоват асосида фейк» маълумотларни оммага тарқатгани учун жиноий иш бўйича ҳибсга олинган. 2023 йилнинг февралидан ноябригача у Москвадаги 2-тергов изоляторида бўлган.

2023 йил апрелида Москванинг Солнцево туман суди фаолни «армияни обрўсизлантириш» ва «мувофиқлаштирилмаган митинг уюштирганлик» учун мос равишда 30 минг ва 50 минг рубл миқдорида жаримага тортди. 2023 йил ноябр ойида суд қарори билан Липкан 2024 йил 23 апрелгача психиатрия шифохонасига юборилди.

Липканнинг ўзи у билан бўлаётган воқеаларни ўзининг Telegram-каналида Лубянка майдонида 2023 йил 24 февралга режалаштирилган урушга қарши «Год ада» митинги ҳақидаги эълон билан боғлайди. Шундан сўнг Москва расмийлари эпидемиологик вазиятни баҳона қилиб, акцияни тасдиқлашдан бош тортди.

Ўз навбатида, «ОВД-Инфо» инсон ҳуқуқлари лойиҳаси Липканнинг таъқиб қилинишига унинг интервюси сабаб бўлганини ёзди, унда фаол Россиянинг Украинага қарши урушига ва норозилик намойишларига муносабати ҳақида гапирган.

Россия ҚК ҳақидаги «фейклар» учун мажбурий психиатрик даволаш

2024 йил январ ойи ўрталарида Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан бери унинг идораси Россия қуролли кучлари ҳақида «фейклар» тарқатганлик учун 273 та жиноий иш қўзғатганини маълум қилди.

2023 йил декабр ойи охирида Санкт-Петербургнинг Калинин туман суди шаҳарда яшовчи Виктория Петровани олти ойга умумий руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволанишга ҳукм қилди.

Ўша пайтда Россия оммавий ахборот воситалари таъкидлаганидек, у, кейинроқ Максим Липкан сингари, Россия армияси ҳақида «сиёсий, мафкуравий, ирқий, миллий ёки диний адоватга асосланган фейк» маълумотларни оммавий равишда тарқатганликда айбланган. Қайд этилишича, Петербурглик аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилишига унинг «В контакте» ижтимоий тармоғида Украинадаги воқеалар ҳақидаги постларидан бири асос бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё