Фото: Эcономист
Канада Россия ҳужумига қарши туриш учун Украинага 800 дан ортиқ SkyRanger R70 кўп мақсадли дронларни топширади. Бу ҳақда Канада мудофаа вазири Билл Блэрнинг маълумотларига таяниб, CTV хабар берди.
Хабарга кўра, умумий қиймати тахминан 95 миллион доллар бўлган дронлар учун тўлов Канада бош вазири Жастин Трюдо ўтган июнь ойида Киевга ташрифи чоғида тақдим этган 500 миллион долларлик пакетдан тўланади.
“Канада Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлайди”, — қўшимча қилган Блэр.
Канадада ишлаб чиқарилган SkyRanger R70 дронларида мўлжални аниқлаш ва идентификация қилиш учун турли хил камера тизимларининг мавжудлиги айтилмоқда. 2022 йил февралидан бери Канада Украинани қўллаб-қувватлаш учун 9,7 миллиард доллар сарфлади, жумладан, Киевга 2,4 миллиард доллар харбий ёрдам кўрсатган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади