1 071
Дубайлик миллиардернинг рафиқаси турмуш ўртоғига қўйган шартлари муҳокамаларга сабаб бўлди
Замонавий воқеликлар оилавий муносабатларнинг янги қоидаларини талаб қилмоқда. Амалиёт шуни кўрсатадики, ҳозирда кам бюджетли аксарият никоҳлар узоқ давом этмаяпти. Шунинг учун айрим қизлар фаровон ва ташвишсиз ҳаёт кечириш учун миллиардерга турмушга чиқишга қаттиқ интилади. Шу билан бирга, бадавлат инсон билан ҳаёт йўлини боғлашни хушламайдиганлар ҳам кўп.
26 ёшли Сауди Ал-Надак исмли қиз дубайлик миллиардер 33 ёшли Жамал Ал-Надакка турмушга чиққан. Улар 4 йил аввал оила қурган ва ҳозирда Сауди ўзи истаган шоҳона ҳаётда яшамоқда. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқларда ёзиб туради.
Фото: Dzen
Фото: Dzen
“Миллиардернинг хотини бўлиш — бу ҳақиқий маънода тўлиқ иш кунида меҳнат қилишдек гап”, — дея шикоят қилади Сауди.
Дубайлик миллиардернинг рафиқасига қўйган талаблари оддий: у доимий равишда мукаммал кўринишда юриши, жамиятда ўзини тўғри тутиши ва... кўп пул сарфлаши лозим.
Фото: Dzen
Сауди ҳам турмуш ўртоғига бир нечта талаблар қўйган:
- эридан ҳар куни қимматбаҳо совғалар олиши;
- ҳар ой хорижга оилавий саёҳатга бориши (Дубайда яшаш зерикарли экан);
- миллиардер хоним ҳар ой эрининг даромадидан маълум миқдорда маблағ олиши шарт.
Сауди ойлик маблағлари миқдорини очиқламайди, аммо унинг айтишича, тўплаган пуллари келажакда фарзандларининг тўкин ҳаёти учун етади.
Фото: Dzen
Оиланинг ҳозирча фарзанди йўқ. Келгусида фарзандли бўлиши учун Сауди турмуш ўртоғига бошқа бир қатор талаблар қўйган, уларни бажарганидан кейингина фарзанд тарбияси билан шуғулланишини маълум қилган.
“Фарзандли бўлгач, менга янги автомашина, шахсий терапевт, тренер, массажчи ва стилист камлик қилади”, — дейди аёл.
Фото: Instagram
Ижтимоий тармоқларда миллиардер хонимнинг бундай фикрлари қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Aудитория иккига бўлинган: бири Саудининг фикрларини қўллаб-қувватлайди ва аёл киши ўзини ана шундай тарзда севиши лозим деб ҳисоблайди. Иккинчи томон Саудининг бундай хатти-ҳаракатини оқламайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади