Фото: Tasnim News
Эроннинг юқори мартабали ҳарбий қўмондони АҚШнинг Яқин Шарқ минтақасидаги мавжудлиги учун сабабларни сунъий шакллантиришга уринишларини қоралаб, Вашингтон Исроил режимининг Ғазога қарши урушидан баҳона сифатида фойдаланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Tasnim News нашри хабар берди.
19 февраль куни Эрон жанубидаги Бандар Аббос порт шаҳрида иккита янги патрул ва жанговар кемани намойиш қилиш учун ўтказилган тадбирда Эрон Қуролли кучлари штаби бошлиғи генерал майор Муҳаммад Ҳусайн Бақирий ҳам иштирок этган. Бақирий тадбирдаги нутқида Яқин Шарқ минтақасидаги вазият ниҳоятда “нозик” ва “кескин” эканини билдирган. Генерал минтақадаги иштироки маълум даражада чекланган агрессив АҚШ армияси дарҳол минтақага қайтиш учун баҳона излаётганлигини айтган.
Эрон вакилига кўра, 7-октябрь куни ҲАМАС бошлаган “Ал-Ақсо бўрони” операцияси АҚШга Ўрта Ер денгизи, Қизил денгиз ва Ҳинд океанининг ғарбий қисмларига қўшинларини жойлаштириш учун баҳона бўлган. Ўзининг ҳарбий ва сиёсий мақсадларига эришиш учун ҳам АҚШ сионистик режимнинг жиноятларига кўз юмган.
Ғазо уруши тақдири ҳақида гапирган генерал Бақирий сионист режими тузатиб бўлмайдиган ва мисли кўрилмаган ҳалокатли мағлубиятга учраш арафасида эканини айтган. Ҳеч бир куч бу мағлубиятнинг олдини ололмаслиги таъкидланган.
Генерал, шунингдек, Эрон армиясининг қаршилик кучларини халқ ва давлат хавфсизлигини ҳимоя қилувчи ишончли қалқон сифатида олқишлаб, мамлакат ҳарбий кучлари ҳар бир таҳдидни жиддий қабул қилишга ва ҳар қандай таҳдидга қарши курашишга тайёр эканлигига ишонч билдирди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади