Фото: Getty Images
20 февраль куни Россия ҳукумати америкалик сенатор Линдси Гремни террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
Россияга қарши позицияси билан танилган сенатор Грем бир неча бор Кремлни АҚШ тузган терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатига қўшишга чақирган эди. У Россияга қарши санкцияларни кучайтиришнинг турли вариантларини ҳам таклиф қилиб келган.
Сенатор Линдси билан бирга, собиқ экологик ҳаракат фаоли Евгения Чирикова ҳам “қора рўйхат”га киритилган. Чирикова Россияда хорижий агент сифатида тан олинган. Ҳозирда у Россиядан ташқарида истиқомат қилади.
2023 йилнинг май ойида Украина томони Гремнинг президент Владимир Зеленский билан учрашувда русларнинг ўлими “АҚШ сарфлаган энг яхши сармоя” эканлигини айтиб ўтган видеони эълон қилган эди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу сўзларни “Қўшма Штатлар учун шармандалик” деб атаган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова эса россияликларга нисбатан ўлим билан таҳдид қилиш Америка Қўшма Штатларида азалдан одатий амалиётга айланиб бўлганини айтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади