Фото: Getty Images
Миясига Neuralink компанияси чипи ўрнатилган биринчи бемор аллақачон тузалиб кетган ва энди компютер курсорини фикр кучи билан бошқара олади. Бу ҳақда компания асосчиси Илон Маск хабар берди.
«Ўзгаришлар яхши ва бемор ножўя таъсирларсиз тузалиб кетганга ўхшайди. Бемор шунчаки фикр кучи билан курсорни экран бўйлаб ҳаракатлантириши мумкин. Кейинги қадам — курсорни босиш», деб Маск сўзларини келтирди The Independent.
Миллиардер сўзларига кўра, бемор касаллик туфайли оёқ-қўлларини қимирлата олмайди, аммо Neuralink нейрочипи унга ва бошқаларга ушбу касалликдан тузалиш имконини беради. Келажакда бу нафақат электроникани бошқариш, балки оёқ-қўллар ҳаракатчанлигини тиклаш, депрессияга қарши курашиш, эшитиш қобилиятини тиклаш ва ҳатто мияни янада самарали ишлаши имконини беради.
Neuralink лойиҳаси 2016 йилда ишга туширилган бўлиб, 2023 йилда компаниянинг қиймати 5 миллиард долларга баҳоланган эди. Айни вақтда Маск компанияси инсонга чип ўрнатишда устуворликка даъво қилмайди: Synchron стартапи 2022 йилдаёқ одамга мия-компютер интерфейсини жойлаштирган. У электрон қурилмаларни фикр кучи билан бошқариш имконини беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади