Фото: Google Images
Президент Владимир Путин Россия стратегик барқарорлик масаласида ҳам, Украина бўйича ҳам тинч мулоқотдан ҳеч қачон воз кечмаганини таъкидлади.
“Қўшма Штатлар ва Ғарб, бир томондан, Россияни стратегик мағлубиятга чақирмоқда, иккинчи томондан, улар гўё биз билан стратегик барқарорлик ҳақида гаплашмоқчи. Чунки улар бир масала бошқаси билан боғлиқ эмас деб ҳисоблашади. Бундай бўлиши мумкин эмас. Агар улар бизни стратегик мағлубиятга учратишмоқчи бўлса, унда стратегик барқарорлик мамлакатимиз учун нимани англатиши ҳақида ўйлашимиз керак”, — деди президент.
Шу билан бирга, Владимир Путин Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги орқали Қўшма Штатлар билан стратегик барқарорлик бўйича алоқалар “албатта мумкин” эканлигини таъкидлади.
“Биз ҳеч нарсани рад этмаймиз, ҳеч нарсадан воз кечмаймиз, лекин улар нимани хоҳлашларини аниқлашимиз керак. Улар одатда бир томонлама афзалликларга эришмоқчи. Бундай бўлмайди”, — дея хулоса қилди давлат раҳбари.
2023 йил июнь ойида АҚШ Россия билан ядровий хавфларни камайтириш ва 2026 йилдан кейинги давр учун, яъни Стратегик ҳужум қуроллари бўйича шартнома муддати тугаганидан кейин келишувлар ишлаб чиқиш бўйича мулоқотни тиклаш ниятида эканлигини эълон қилганди.
Сентябрь ойида АҚШ Россия раҳбариятини мулоқотни қайта бошлашга тайёрлиги ҳақида расман хабардор қилган эди. Россия томони Америка ташаббусини ҳозирги геосиёсий шароитда номақбул деб ҳисоблаб, рад этганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади