Фото: Reuters
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Жон Кирби Оқ уй 23 февраль куни Алексей Навалнийнинг ўлими ва Украинадаги урушнинг икки йиллиги муносабати билан Россияга қарши йирик санкциялар тўпламини эълон қилган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
“Россия қандай воқеани айтишга қарор қилса ҳам, Навалнийнинг ўлимига президент Путин ва унинг ҳукумати масъул экани аниқ”, — деди Кирби. Унинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар Россиядан сиёсатчининг ўлими ҳолати бўйича тўлиқ шаффофликни талаб қилади.
Кирбига кўра, Россия Навалний билан боғлиқ воқеа учун ва Украинадаги ҳаракатлари учун жавобгар бўлиши керак. Матбуот котибининг қўшимча қилишича, янги санкциялар Навалнийнинг ўлими билан боғлиқ бир қанча аниқ чекловларни ҳам ўз ичига олади.
19 февраль куни эрининг ишини давом эттиришини айтган Юлия Навалная Европа Иттифоқини Россиядаги президентлик сайловлари натижаларини тан олмасликка ва сиёсатчининг жасадини қариндошларига топширмаётган Россия расмийларига жавобгарликдан қочишга йўл қўймасликка чақирди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда